Сўраган эдингиз, жавоб берамиз...
ЭР-ХОТИН БИР-БИРИНИ ФАҲШДА АЙБЛАСА...
САВОЛ:
Ҳозир кўпчилик оилаларда арзимаган нотаниш телефон қўнғироғи сабабли ҳам ажримлар кузатиляпти. Айтингчи, эр хотинни, хотин эрини хиёнатда айблаши учун қандай асосга эга бўлиши керак? Улар бир-бирини ноҳақ айбласа, бунинг ҳукми шариатда қандай бўлади?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ вас-солату вас-саламу ала росулиллаҳ. Аввало, эр ҳам, хотин ҳам шариат буйруқларини тўлиқ адо этишлари лозим. Аллоҳ ва Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амрига итоат этилмаса, турли хил муаммолар пайдо бўлади.
Эркак ўз покдомон аёлини зинода айблаши катта гуноҳ. Агар у айтаётган гапига тўрт нафар гувоҳ келтиролмаса ёки ли