Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг). Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир.
.
И з о ҳ. Барча муфассирлар ушбу оятни ҳар куни беш вақт намоз фарз эканлигига ҳужжат деб қабул қилганлар. Чунки қуёш оғиши билан «пешин» намози ўқилади. Кишининг сояси ўзига икки баробар бўлгач эса «аср» вақти киради. Кун ботиши билан «шом» бўлса, кеча қоронғуси тушиши билан «хуфтон» вақти кирган бўлади. Тун тугаб, тонг бошлангач, (ҳали қуёш чиқмасдан туриб) «бомдод» ўқиш фарз бўлади.
.
79. Кечанинг (бир қисмида) уйғониб ўзингиз учун нафл (ибодат) бўлган намозни ўқинг! Шоядки, Парвардигорингиз сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (яъни, гуноҳкор умматларингизни шафоат қилиб оқлайдиган) мақомда тирилтирур
.
80. Ва айтинг: «Парвардигорим, мени (қабримга) ҳаққи-рост (яъни, гунохлардан пок бўлган ҳолимда) доҳил қилгин ва (Қиёмат куни тирилтирганингда ҳам) ҳаққирост (ўнг томоним билан) чиқаргин, ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан бир мададкор қувват ато қилгин».
.
81. Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчибйўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир».


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5
И з о ҳ. Макка зодагонлари пайғамбар алайҳис-саломга: “Ёнингдан Суҳайб, Аммор, Солмон каби қулларни қувсанг, бизлар ҳам сенга эргашар эдик», деганларида, у кофир кимсаларга итоат қилмасликни буюриб, Тангри таоло ўз пайғамбарига юқоридаги оятни туширди.
29. Айтинг: «(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин». Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимл...ЕщёКАҲФ СУРАСИ; 28. Сиз ўзингизни эртаю, кеч Парвардигорларининг юзини – розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)! Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!
И з о ҳ. Макка зодагонлари пайғамбар алайҳис-саломга: “Ёнингдан Суҳайб, Аммор, Солмон каби қулларни қувсанг, бизлар ҳам сенга эргашар эдик», деганларида, у кофир кимсаларга итоат қилмасликни буюриб, Тангри таоло ўз пайғамбарига юқоридаги оятни туширди.
29. Айтинг: «(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин». Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!
"Одамларнинг исломдан насибаси, намоздан бўлган насибаларига қараб бўлади. Уларнинг исломга рағбати, намозга бўлган рағбатларига қараб бўлади. Эй Аллоҳнинг бандаси! Ўзингни таниб ол! Сенда исломнинг қадри бўлмай Аллоҳга йўлиқишдан эҳтиёт бўл!
Зеро, қалбингдаги исломнинг қадри, қалбингдаги намознинг қадрига қараб бўлади".
.