ал-Мужийб
"Дуоларни ижобат қилувчи.
Ал-Мужийб сўраганнинг сўровини, дуо қилувчининг дуосини ижобат қилиб, мажбур бўлиб қолганнинг зарур нарсаларини ато қилади. Аллоҳ инсон ўз ҳожатини сўрашидан олдин буни билади. Лекин ўша киши Аллоҳга яқин эканини ҳис қилдириш учун сўрашга ундайди.
Ал-Мужийб Ўзининг дўстлари бўлмиш валийлардан ёмонликни аритади, яхши кўрганларидан балони кўтаради. Унинг ижобат қилиши сабабли катта бало ва улкан муаммолар бартараф бўлиб, ҳатто зарар беришни кутиб турган душманни ҳам йўқ қилиб юборади. Барча халойиқнинг Ундан сўрашга эҳтиёжи бор, Усиз ҳаёти бардавом бўлмайди.
Ал-Мужийб сўраганни ижобат қилади, дуо қилганни қабул айлайди ва изтиробга тушган киши нидо қилса, у
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тонг отганида ким уч марта:
أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعِ العَلِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ
«Аъузу биллаҳис самииъил ъалиими минаш шайтонир рожиим», деб Ҳашр сурасидан уч оят ўқиса, Аллоҳ таоло унга кеч киргунича салавот айтиб турадиган етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Агар вафот этса, шаҳид кетади», дедилар.
(Маъноси: «Эшитувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила лаънатланган шайтондан паноҳ тилайман».)
Термизий ва Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отган пайтда Оятул курсий ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти «Ҳаа миим. Танзиилул китааби миналлоҳил ъазиизил ъалиим...»ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади», дедилар».
Имом Байҳақий ривояти.
Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:
اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَأَنْتَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ، أَعْلَمُ أَنَّ اللَّهَ