Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда беҳуш ётган бир
мўмин йигитнинг қошига келди.
Унинг руҳини уйғотди:
"Эй, банда, сен умрингда зарра
гуноҳ қилмадинг. Бас, юр сенга
жаннат эшиклари очиқ. Мен
томон 4 қадам ташласанг
кифоя!" Руҳ танадан қўзғалди.
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган ўз танасига бир зум
термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди. "Бу кимнинг йиғиси?"
- фариштадан сўради руҳ.
"Бу сенинг энг яқин дўстинг.
У сенинг ўлимингдан 3 кун
шундай йиғлайди". Руҳ Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан
аввалгидан кучлироқ бошқа