"Басмала"
“Тафсири кабир” китобининг муаллифи қуйидаги ривоятни нақл қилиб келтиради: “Набий карим соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй, Абу Ҳурайра! Таҳорат олаётганингда басмалани* айтсанг, таҳорат олиб бўлгунингча фаришталар сенга савобларни битиб туришади. Аёлингга яқинлик қилишингдан олдин басмалани айтсанг, ғусл қилгунингча фаришталар сенга савобларни битиб туришади. Борди-ю, ушбу яқинлик натижасида бола пайдо бўлса, унинг ва ундан пайдо бўладиган болаларнинг нафаслари миқдорича сенга савоб битилади. Эй, Абу Ҳурайра! Уловга минаётганингда басмала ва ҳамдалани* ўқисанг, ҳар бир қадамга сенга савоб битилади. Кемага чиқаётганингда басмала билан ҳа