Маҳкамлаб бардошини,
Оққизмай кўз ёшини.
Эркакларнинг бошини,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Вафоси йўқ аёлдан,
Хар хил қинғир хаёлдан.
Ёш умрга заволдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Шайтонларга улфатдан,
Мусибатдан, кулфатдан.
Балолару иллатдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Кечилган диёнатдан,
Ватанга хиёнатдан.
Жавобсиз омонатдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Харом кечиб тиззадан,
Тотилган хуш маззадан.
Кутилмаган азадан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Хаста дил ярамликдан,
Куйдирги маҳрамликдан.
Хотинга қарамликдан,
Аллох ўзи асрасин.
Тами чиқмас қандлардан,
Хисоби йўқ пандлардан.
Ноқобил фарзандлардан
Аллоҳ ўзи асрасин.
Пушаймондан ох вохдан,
Кечирилмас гунохдан.
Охиратда дузаҳдан
Аллох узи асрасин!!!
ﷲ Javohir ❤
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев