Оқсоқ бола.
Йўл-йўлакай ишдан қайтаётиб йўлакда кетаётган она ва болага кўзим тушьти. Иккаласи ҳам ҳурсанд, қувноқ!
Аммо она ҳам, бола ҳам оқсоқланиб юришарди.
Шу кетишда улардан-да баҳтли киши йўқ эди!
Эътибор бермай йўлимда давом этдим.
Орадан кунлар ўтди.
Ҳудди ўша жойда оқсоқ аёлни кўриб ҳайрон қолдим: энди текис юрарди. Олдига яқинлашиб, гапиришга журат топа олдим.
- Саломатмисиз?
- Ҳа, раҳмат.
- Узр, сиз оқсоқланиб юрар эдингизми?
Кўзларида ёш билан жавоб берди:
- Менинг фарзангим туғма оқсоқ. Кўчада ҳамма унга ачиниш кўзи билан қарашини, у ўксинишини ҳоҳламаганим учун у билан айлангани чиққанимда оқсоқланиб юраман,- деди у...