Мен келдим Роббим…
Камина ушбу сатларга шу қадар ишонаман-ки зотан, бу сўзлар эътиқодимнинг бир бўлагига айланган…
Унутма! “Қалбинг чиройли бўлса, ютқазсанг ҳам ютасан…”
Одам боласига дарду ҳасратингни англатиб ўтирма. Улар йиғлаганингда дардингни эмас, фақат кўз ёшларингни кўрадилар. Бошингни силаш ўрнига, маломат қиладилар. Энг яхшиларида ҳам ёлғон мулозаматлар бор: «Эсизгина, аввалроқ билганимда эди, ёрдам берган бўлардим...».
Сен Раббингга юзлан.
«Мен келдим, Аллоҳим!» дегин...
«Кеч қолдим, лекин, келдим», дегин..
У ҳеч қачон «Аввалроқ келганингда эди...» демайдиган Зотдир..