Предыдущая публикация
Олов ичра ёнар таналар,
Бу не ажиб савдо саналар?!
Оҳ, билмадим, нелар бўлади
Қуръон ўқимай қўйса оналар?
Кўкка учгай зўр асотирлар,
Эртакларда қолган ботирлар...
Туғилмаса керак Бухорийлар,
Қуръон ўқимай қўйса оналар?
Ҳадик ила урмоқда юрак:
Бор эзгулик йўқолса керак...
Сўнгги кунга ишора, дарак –
Қуръон ўқимай қўйса оналар?
Кўнгил оғрир, қалбим эзилар,
Буюк мезон чил-чил бузилар,
Само билан ришта узилар
Қуръон ўқимай қўйса оналар?
Ай ёронлар, алам ютасиз,
Айтинг, яна нима кутасиз?!
Уёғига яшаб нетасиз –
Қуръон ўқимай қўйса оналар?


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 18
Жон халкумга келганда.
Шайтон голиб турганда .
Иймон булур бу Куръон.
Осон чикар тандан жон.
Хамрох булур нур иймон.
Хам чиримас бу инсон.
Куп укиса бу Куръон.
Тор кабрга борганда.
Унда танхо ётганда.
Зулмат коплаб турганда.
Нурин берар бу Куръон.
Мункар Накр кирганда.
Роббинг ким деб айтганда.
Сурок савол килганда.
Калбда турар бу Куръон.
Киёмат кун келганда.
Амаллар суралганда.
Етмаса гар савобинг.
Топиб берур бу Куръон.
Ибодатлар афзали.
Аллох суйган бандаси.
Расулиллох уммати.
Ким укиса Куръонни.