Бир кишига дўстлари эчки эмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиқғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди ю жониворнинг кўзларига кўзи тушгач, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб: - “кечир хўжайин” – деяётгандай туйилди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстни йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса “дўсти” тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва ичидан қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб сую