Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Батафсил — #инфографикада.
Париж кўргазмаси учун артефактлар реставрация қилинди. Улар орасида Катта Лангар Қуръони ҳам бор Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Ўзбекистон тарихига оид кўплаб артефактлар реставрация қилинди. Улар 23 ноябрь куни очиладиган Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган Париж кўргазмасида намойиш этилади.