У турли билим соҳаларида 120 дан ортиқ асар қолдирган. Ҳатто Ой юзасидаги вулқон кратери унинг шарафига номланган.
Бу олим ўз давридан асрлар олдинда бўлган, чунки у минг йилча олдин Ернинг ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган ва замонавий асбобларсиз Ер атрофини ҳайратланарли даражада аниқ ўлчаган – ҳозирги ўлчовларга нисбатан 99,7% гача аниқлик билан. У “геодезия” фани – Ер шакли ва ўлчамларини ўрганиш фанининг илк асосчилардан бири ҳисобланади.
У ҳақида тарихчи Жорж Сартон ўзининг “Фан тарихига кириш” китобида шундай деган:
«У саёҳатчи ва фалсафачи, математик ва астроном, географ ва қомусий олим эди. У Исломнинг энг буюк олимларидан бири ва бутун асрлар давомида инсониятнинг энг буюк олимларидан бири».
Немис шарқшуноси Схав уни шундай таърифлаган:
«У тарих билган энг буюк ақл-идрок».
У мусулмон олим Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний (973-1048 йиллар) Хоразм пойтахти Кат шаҳрида туғилган.
У туғилган ва вояга етган шаҳар номи Катдан Берунийга ўзгартирилган – қомусий олим Абу Райҳон Беруний шарафига.
Ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида
Берунийнинг юқори мартабаси туфайли бир неча давлатлар уни ўзига нисбат беришда рақобатлашган, масалан: Эрон, Ўзбекистон, Туркия, Россия, Ҳиндистон ва Покистон.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев