-----------ҚЎНҒИРОҚ-------------
Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим. Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.
Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб