Чўпон қўйларини боқиб турса машина келиб тўхтабди.
• Ичидан бир йигит чиқиб:
«Ассалому алайкум амаки. Сизга қўйларинггиз нечталигини айтиб берсам битта қўй берасизми?»-, деб сўрабди.
• «Майли»-, дебди чўпон.
• Ҳалиги йигит машинасидан ноутбукни олиб, унга телефонини улаб, спутникдан жойнинг картасини топиб, ўша ернинг суратини олиб, бошқа спутникка жўнатибди.
• Жўнатган спутнигидан жойнинг катталаштирилган расмини олиб дунёдаги энг катта университетга юборибди ва қўйларнинг сонини чиқариб беришларини сўрабди.
• Бироз ўтиб почтасига жавоб келибди.
• Жавобга қараб чўпонга: «Қўйларингиз 1596 та экан»-, дебди.
• Чўпон: «Тўғри топдинг, майли қўйдан биттасини танлаб олавер!»-, деса йигит қўйни танлаб машинасининг юкхонасига жойлабди.
• Энди кетаман деб турган экан Чўпон ҳам: «Болам шошма, агар касбинг нималигини айтсам олганингни қайтариб берасанми?»-, деб сўрабди.
• Йигит: «Ҳа»-, деб жавоб берибди.
• Чўпон йигитга қараб: «Сен блогерсан!» дебди.
• Йигит ҳайрон бўлиб: «Тўғри топдинггиз, фақат буни қандай билганингиз менга қизиқ?!» дебди.
• Чўпон:
- Биринчидан чақирмасам ҳам келиб савол сўрадинг
- Иккинчидан берган саволингга жавобини билсам ҳам мендан ҳақ олдинг;
- Учинчидан эса болам, сен умуман қўйни ҳам танимас экансан, ҳўтикни қайтар!»-, дермиш)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев