Оналаримиз
бахтимизга соғ юришсин
Қизалоқ ошхонага кирганида онаси кечки овқат тараддудида эди. У қўлларини артгач, қоғоз олиб ўқий бошлади. Унда қуйидаги рўйхат ёзилган эди:
«Боғни тозалагим учун - 500 сўм».
«Дўконга бориб келганим учун - 1000 сўм».
«Укамга қараганим учун - 1500 сўм».
«Хонамни тартибли сақлаганим учун - 100 сўм».
«Ахлат ташлаб келганим учун - 100 сўм».
«Аъло ўқиганим учун - 2500 сўм».
Жами: 5700 сўм.
Она табассум қилди. Қиз сабрсизлик билан жавоб кутар экан, қоғозни ўгирди-ю, шундай ёзиб берди:
«Сени тўққиз ой қорнимда олиб юрдим - текин».
«Тунлари бедор бўлиб, оромингни ўйладим, касал бўлсанг тузалишинг учун нима зарур бўлса, қилдим, дуогўйинг бўл