Бир донишманддан сўрашибди:
- Нега камбағаллар бойларга қараганда кўпроқ хушмуомала ва камроқ бахл бўлишади?
- Деразага бир қаранг, нима кўряпсиз?
- Ташқарида болаларнинг бирга ўйнаётганини кўряпман.
- Энди кўзгуга қаранг. У ерда нима кўряпсиз?
- Ўзимни кўряпман.
- Ана кўрдингизми, дераза ҳам, ойна ҳам шишадан иборат, бироқ таркибига озгина кумуш қўшишингиз билан фақат ўзингизни кўра бошлайсиз...