18-боб. Ўнг қўл билан таҳорат қилишдан қайтариш
Абдуллоҳ ибн Абу Қатодадан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бирортангиз идишдан сув ичсангиз, ичига пуфламангиз. Агар ҳожатхонага кирсангиз, олатингизни ўнг қўл билан ушламангиз ва ўнг қўл билан артмангиз!»— деган эканлар».
9-боб. Асрдан кейинги қасам ҳақида
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Аллоҳ таоло уч (тоифа) кишига (Қиёмат куни) на сўз қотур ва на қиё боқур ва на уларни мағфират қилур, уларга дардли азоб берилур! (Бундайлардан бири) — ортиқча суви бўла туриб, йуловчига бермаган киши, (иккинчиси) — фақат мол-дунё учун бир кишига байъат қилган одам бўлиб, ул киши ўнинг истаган нарсасини бериб турса, унга вафо қилур, акс холда ўнга вафо қилмас, (учинчиси эрса) шундай одамки, ул асрдан кейин бир киши бирлан бир мол хусусида бор-барака қилишади-да, сўнг Аллоҳ таоло номи бирлан қасам ичиб, сотувчига фалон миқдорда пул бергани