#Бисмиллахир_Рохманир_Рохийм
Китоб (Қуръон)нинг «Фотиҳа» сураси ҳақидаги ҳадислар
«Фотиҳа» сураси «Умм ул-Китоб» («Китобдаги сураларнинг онаси») деб аталади, чунки барча Қуръон китоблари аввал шу сурадан бошлаб ёзилади ҳамда намоз ҳам айнан ана шу сурани қироат қилиш билан бошланади. Дийн (Дин) бўлса, яхшилик учун мукофот ва ёмонлик учун жазо бўлиб, «тадийну ва тудону» (феъл-атворинг ва қилган амалингга яраша мукофотланасан ва жазоланасан) кабидир.
Мужоҳид: «Фотиҳа сурасидаги «Ад-Дин» сўзи «Ал-Ҳисоб» сўзига мувофиқ келади, «Мадинууна» сўзи «Муҳосибууна» сўзига мувофиқ келгани каби»,- дейдилар.
Абу Саъид ибн Муъалло айтадилар: «Мен намоз ўқиётган эдим, Пайғамбар алайҳиссалом чақириб қолдила