Бир араб шайхига қон қуйиш керак бўлиб қолибди. Уни қони жуда камёб экан, ўхшашини бир ўзбек корчалонидан топишибди. Амалдор рози бўлибди, унинг қонини шайхга қўйишибди.
Шайх ўзбекка қон бергани учун машина ва уй совға қилибди. Бир йилдан кейин шу ҳол қайта такрорланибди.
Амалдор хурсанд бўлиб қон берибди. Шайх унга 5 литр пахта ёғи ва бир коробка фахрий ёрлиқ совға қилибди. Ўзбек ҳайрон бўлиб:
— Ўтган сафар менга машина ва уй совға қилгандингиз-ку?
Шайх:
— У пайтда менда ўзбек амалдорини қони оқмаётганди-да!