Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллох яна бир тонгни кўришни насиб этди Алхамдулиллах!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Синовларини осон қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ва синовларига сабр берсин!
Ҳаётимиз давомидаги ҳар бир қуёш ботишидан завқланиб, кейинги қуёш чиқишини кутишимиз бу биз учун неъматдир.
Биз ҳаётимизнинг ҳар бир дақиқасидан ва у бизга тақдим этадиган мўъжизалардан завқланишимиз керак.
Яхшилик ва яхши инсонлар кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!