Қориялардан бири айтади:
- "Менинг Қуръондан кунлик вирдим* ўн жузъ". Яъни, у Қуръонни ҳар уч кунда хатм қилиб тугатади.
- "Ваҳоланки, менинг уйдаги юмушларим жуда кўп. Лекин уларни жуда тез, ҳеч қандай қийинчилик-машаққатларсиз тугатаман, ва ҳаммасига улгураман. Лекин асло вақтим тиғиз бўлмайди, аксинча етиб, ортиб ҳам қолади".
- "Мен онамга айтаман: онажон, Аллоҳга қасамки, кимдир менга ёрдамлашади".
Зеро, «Қуръон нимага ёпишса, уни албатта баракотли қилиб қўяди».
*кунлик белгиланган вазифа