Оломоннинг олтин ва шуҳрат учун уюштирётган беҳосият пойгасига қўшилма. Юз бурган вақтинг, очкўзлик ва шуҳратпарастлик касалининг аянчли тўс-тўполонига эътибор берма. Муваффақиятсизлик ва омадсизликка учрасанг кўз ёш тўкма. Елкангга тушган оғир юкни ирғитиб ташлаб, кўнглинг хотиржам бўлгунча дам ол. Дунёда ҳамиша ўзингга хос яша. Ҳозир ўйлаб улгурмаганинг ортда қолади, чунки сенинг ҳаётинг нари борса икки мангулик ўртасидаги оний лаҳзадир. Довюракликни одат қил. Сенга ўзингдан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса кўпроқ зиён-заҳмат етказа олмайди. Ўзингга ваҳима бўлиб туйилган ишларга кириш ва ғалабаларингдан ғурурлан. Куч қувватингни эзгу мақсадга йўналтир. Ҳамма жойда бўлиш, бу ҳеч жойда бўлмаслик билан тенг. Энг катта бойлигинг бўлган вақтингни қадрла. Мақсадинингга танқидий ёндош. Бирор мақсадга эришишдан аввал шундай мақсадга эришган одамлар аҳволига қара, улар бахтлими?
Яқинларингга меҳр-мурувват кўрсат. Ёлғиз қолганингда яқинларинг қадри билинганини эслаб тур. Амалга ошмайдиган ниятларингни четга суриб, жуда арзимас бўлиб кўринган кундалик юмушларингни охирига етказ. Ҳамма буюк ишлар қаттиқ меҳнат ва ишонч эвазига амалга оширилган. Бардошли бўл. Парвардигор ҳеч бир илтижони рад этмайди, аксар одам ижобатни зор кутмайди. Керак пайт қатъият кўрсат. Нима эксанг, яхшими ёмонми шуни ўрасан. Ночор аҳволда қолганингда ҳеч кимни айблама, сен шу кўйга танлаш ҳуқуқингни суистеъмол қилганинг учун тушгансан. Фақирликда бўлса ҳам ҳалол кун кечир, қабрингга олтин орқалаб кетишни кўзлагандан кўра бошқа муҳимроқ иш билан шуғуллан. Ҳеч қачон ярим йўлда тўхтама. Ташвиш ва хавотир умр занглари, кечаги юкингни бугунга қўшсанг кўтариш қийин кечади. Ўзингни аяма ва омад юз ўгирганда ҳам руҳингни туширма. Агар эҳтиёж омадсизликка учрамайсан. Ўзгалардан яшашни ўрган.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев