УЛАР ВАҚТДАН ЎТИБ КЕТИШГАН
Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.
Имом Шофиъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган.
Имом Аҳмад кунда 300 ракаат намоз ўқир экан.
Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди.
Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди.
Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.
Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди.
Имом Қатода бир туя китобни ёд олди.
Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.
Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёза