Сен билан шод эдик саҳарда ҳар кун,
Сас садо бергунча масжидда азон,
Айрилиқ онига шошолдинг нечун,
Қайтишинг кутармиз улуғ рамазон🌙.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Қадамлар ташлабон тақво йўлига,
Куярдик умримиз бўлмасин ҳазон,
Қўлларни узатиб дийдор қўлига,
Қайтишинг кутармиз улуғ рамазон🌙.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Бажардик сен билан олий юмушни,
Юракдан кетказиб ғубор, чанг-тўзон,
Ўрганиб динг билан бахтга тўлишни,
Қайтишинг кутармиз улуғ рамазон🌙.
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
Ҳар оқшом, ҳар саҳар қумсайди юрак,
Нафсимиз олдига қўйилган мейзон,
Эрта кун ажалдан келса ҳам дарак,
Қайтишинг кутармиз улуғ рамазон🌙.
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷💐
Сен билан шод эдик саҳарда ҳар кун,
Сас садо бергунча масжидда азон,
Айрилиқ онига шошолдинг нечун,
Қайтишинг кутармиз улуғ рамазон🌙.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌙


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев