Ҳикоя қилинишича, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ дўкондаги ишчиларига, агар (сотиладиган) молни айби бўлса, уни инсонларга ошкор қилишни васият қилар эди. Кунлардан бир кун, бир яҳудий келиб, айби бор бир либосни сотиб олди. Дўкон эгаси йўқ бўлгани учун, ишчи: бу яҳудий-ку, унга айбини билдиришим муҳим эмас, деди. Сўнг Абу Ҳанифа келиб, айби бор либосни сўради. Ишчи: уни бир яҳудийга уч минг дирҳамга айбини айтмасдан сотганлигини айтди. Абу Ҳанифа: Қаерда у?, сўради. Ишчи: Карвон билан қайтиб кетганлигини айтди. Абу Ҳанифа пулларни олди-да, карвонни ортидан йўлга тушди. Уч кундан сўнг карвонга етиб: Яҳудийга: эй сен, сен бундай, бундай сифатдаги либосни сотиб олибсан, унинг айби бор эди, ол! б
Бир киши ҳикоя қилиб беради: "Дўстимнинг аёли ҳомиласи етти ойлик бўлганида кўзи ёриди. Бир неча кун ўтар-ўтмас бола вафот этди. Уни кўмиш учун отасига бердилар. Бирга машинага ўтириб, қабристонга йўл олдик. Дўстим вафот этган ўғлини қўйнига олиб, унга қараб ўтирар эди. Бу ҳолат менга жуда ҳам таъсир қилди, лекин ўзимни босдим.
Йўл бурилиб, қуёш нури рўпарамиздан туша бошлади. Шунда ота кутилмаган бир иш қилди. Бошидан ғутрасини* ечиб, ўғлига қуёшнинг иссиғи тушмаслиги учун унинг устига тутди. Ё, Аллоҳ! Ота ўғли вафот этганини унутиб қўйганди!
Отанинг миттигина ўғлига бўлган раҳматидан ўзимни тия олмай, икки кўзимдан ёш қуйилиб, йиғлаб юбордим. Ана шундагина
"Роббим, улар мени кичикликда