Бешак билинг бу дунё
Барча элдан ӯтаро.
Ишонмагил молингга
Бир кун қӯлдан кетаро.
Ота-она, қариндош
Қаён кетди, фикр қил.
Тӯрт оёқлик чобим от
Бир кун сенга етаро.
Дунё учун ғам ема,
Хақдин ӯзгани дема,
Ӯзгалар молин ема,
Сирот узра тутаро.
Ахли аёл, қариндош
Хеч ким бӯлмайди йӯлдош.
Мардона бӯл ғариб бош
Умринг йилдек ӯтаро.
Қул Хожа Ахмад тоат қил,
Умринг билмам неча йил.
Аслинг билсанг қора гил,
Яна гилга кетаро..
Хожа Ахмад Яссавий (1041-1167)
Уламолар билан ӯтирганда ақл билан ӯтир.
Раҳбарлар билан ӯтирганда илм билан ӯтир.
Дӯстлар билан ӯтирганда одоб билан ӯтир.
Оила аъзоларинг билан ӯтирганда меҳрибонлик билан ӯтир.
Беақллар билан ӯтирганда ҳалимлик билан ӯтир.
Роббингни зикр қилиб, У билан суҳбат қур.
Нафсингга насиҳат айтиб, у билан суҳбат қур.
Аллоҳга боғланиш ҳаёт учун эшикдир.
Эҳтимол, қасирда яшарсан, аммо ҳаётинг тангликда ӯтар.
Эҳтимол, кулбада яшарсан, аммо қалбинг шодликда бӯлар.
Эҳтимол, биродарларинг бӯлар, аммо ӯзингни танҳо ҳис қилиб яшарсан.
Эҳтимол, танҳодирсан, аммо атрофингда биродарлар кӯп.
Баъзан дӯстлар орқангга ханжар уруши мумкин.
Баъзан душман ҳаётингни сақлаб