Отадан ӯғилга ӯгит.
Бир одам тез-тез Қуръон ӯқирди.
Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ӯғли унга:
– Отажон, Қуръон ӯқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз.
Ӯқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди.
- Ӯғлим, – деди Ота, – саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бӯйра саватда сойдан сув олиб келгин. Бӯйра сават кӯмир ташиш учун мӯлжалланган эди.
– Бунинг имкони йӯқ-ку? – деди ӯғил.
- Сен айтганни қил, кӯрамиз нима бӯларкин, – дея таъкидлади ота.
Ӯғил бӯйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йӯл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ӯғил отасига:
- Отажон, бӯйра саватда ташиб бӯлмайди-ку! - деди.
- Майли, сен давом этавер-чи! – деган жавоб олди ӯғил.
Ӯғил яна бир бор сувга борди.
Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ӯғил малолланиб отасига:
– Отажон бу саватда сув ташишнинг иложи йӯқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди.
- Саватдаги ӯзгаришни сезмадингми, ӯғлим?
Отасининг эътирофидан ӯғил сергак тортиб саватга қаради:
- Ҳа, отажон, сават топ-тоза бӯлибди.
- Ана шунақа, ӯғлим. Бу саватда кӯмирдан бошқа нарса ташиб бӯлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверади. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасларидан кирланиб бораверади. Қуръон ӯқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб бораверади. Қуръон қалб ва рухнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир. Зинҳор шайтоннинг:
“Ёд олмасанг Қуръон ӯқишнинг нима кераги бор?” деган васвасасига учма! - дея ӯғлига гӯзал сабоқ берди ота.
«Сени Жаннатда кутаман» китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев