بسم الله الرحمن الرحيم
2025 йил 13 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди. “Мухолифат мақоми партияга қонун лойиҳаларини танқидий кўриб чиқиш, муқобил таклифлар киритиш ва ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш каби янги ваколатларни беради. Бу орқали партия ўз дастурининг мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш электорати манфаатларини кенгроқ ифодалаш имкониятига эга бўлади”, дейилади партия баёнотида. Партия сўл қанот сифатида мамлакатда ижтимоий адолат, тенглик ва бирдамлик тамойилларига асосланган демократик ижтимоий давлат барпо этишни ўз олдига устувор вазифа этиб белгилаган. Шунингдек, партия “Тараққиёт блоки” ҳамда мазкур блок қўллаб-қувватлаётган ҳукумат дастури ва фаолиятининг бир қанча йўналишларига қўшила олмаслигини билдирди. 5 май куни ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” фракциялари бирлашиб, “Тараққиёт блоки”ни тузганини эълон қилганди. Ахборот воситаларида бу ҳодиса парламентда деярли ягона фикрлилик сақланган Ўзбекистон сиёсий манзарасида муҳим бурилиш сифатида баҳоланмоқда. Аслида ҳам шундайми?
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон узра катта кучларнинг геосиёсий кураши авж олган бир пайтда, минтақа жамиятлари мустамлакачилик режаларига мувофиқ “барқарор” бўлиши катта аҳамиятга эга. Кучли давлатлар бу “барқарор”ликни ўз режаларига кўра қадам қўя олиши ва таъсир доираси кенгайиши билан баҳолайди. Бу борадаги асосий хавф эса, Ислом фактори деб билади. Чунки Исломга эътиқод қилувчи минтақа халқларида Исломий уйғониш омиллари очиқ кўриниб қолди. Шунинг учун бунга қарши асосий чора сифатида халқ етакчилигини қўлга олиш деб кўрмоқда. Ўзбек режими ҳар қанча чиранмасин, “миллий мафкура”, “мафкуравий иммунитет” каби сафсаталарига халқни ишонтира олмади. Золим Каримовнинг саҳнадаги очиқ курашини парда ортида давом эттириши ҳам фойда бермади. Барибир халқ сарой муллаларига ёки ўзини “ислоҳотчи” қилиб кўрсатган ҳукуматга мурожаат қилишни муаммоларга ечим топиш йўли деб қарамади. Шу сабабли таъмагир мустамлакачилар қаршисида халқ ўз етакловини топширадиган дунёвий ҳукумат ва диний идора шакллантириш масаласи долзарблигича қолмоқда. ”Тараққиёт блоки” тузилиши, ХДП ўзини мухолифат деб эълон қилиши каби жамият ҳаётида партиялар ролини оширишга қаратилган ҳаракатлар ўша масалани ҳал қилиш бўйича уринишларидан ҳисобланади. Чунки партиялар халқ билан ҳукумат ўртасидаги кўприк бўлиб, вазифаси ҳукуматдан ҳисоб талаб қилиш ва халқнинг дардини ҳукуматга билдиришдир. Бошқача қилиб айтганда, ҳукумат – она, халқ – гўдак фарзанд бўлса, гўдакнинг қорни очганини билдириш учун қилган ноласи партиялардир. Бироқ Ўзбекистондаги мавжуд партиялар, улар ўзига қандай тус бермасин, барибир ҳукумат билан халқ ўртасидаги жарликни йўқота олмаслиги ёки халқ уларга ўз етакловини топширмаслиги кундек равшан. Чунки ҳукуматнинг мустамлакачи кофир қўлидаги ҳолати каби қўғирчоқсифат бу партиялар ва уларнинг фаоллари йиллар давомида ўзбек режимининг зулмкор фармон, қонун ва қарорларини бир овоздан ёқлайвериб, халқнинг асл хоҳиш ва эҳтиёжларини англай олмайдиган бегона вужудга айланиб бўлган.
Бундан ташқари, ХДП ўзини мухолифат, деб баландпарвоз шиорларни кўтариб чиқиши авторитар режимлар қўллайдиган “мухолифатни ўзинг ярат” усулидаги мухолиф кучни сунъий пайдо қилишдан ўзга нарса эмас. Россиядаги ЛДПР ва КПРФ, Қозоғистондаги “Аўл” партияси каби. Ушбу жараёнлар Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқалари кучайиши фонида юз бермоқда. Чунки Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши ва ЕХҲТ кабилар мухолифат партияларга рухсат бериш, сиёсий плюрализм ва бошқарув ислоҳотларини амалга оширишни тўғридан-тўғри сиёсий талаб сифатида қўядиган халқаро ташкилотлардир. ЕИ билан имзоланиши кутилаётган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномаси (EPCA) ҳам фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқлари ва сиёсий рақобат масалаларини ўз ичига олади. Европа Иттифоқининг Тошкентдаги элчиси Тойво Клаар 12 май – Европа кунини нишонлаш маросимида Европа Иттифоқи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш учун жорий йилда Брюсселга ташрифини кутаётганини маълум қилди. Демак, мустамлакачи Ғарб ҳатто сунъий равишда “назоратли мухолифат” партиялари пайдо бўлишига рози бўлгани ҳолда жамиятда ўз қадамларини мустаҳкамламоқчи. Россия ва Хитой эса, Ўзбекистонда ўз таъсирини сақлаш учун давлат марказлашувини қўллаб-қувватлайди. Мухолифатнинг пайдо бўлиши улар учун маъқул тенденция эмас.
Ана энди, Ислом бу борада нима дейди? Аллоҳ таоло айтади:
وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةٞ يَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَيۡرِ وَيَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ
– “Ораларингизда яхшиликка чақирувчи, маъруфга буюрувчи ва мункардан қайтарувчи бир гуруҳ бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”.  (Оли Имрон:104)
Ушбу оятга кўра, мусулмонларга ҳокимларнинг қилган ишлари ва чиқарган қарорлари учун ҳисоб сўрайдиган сиёсий партияларни тузиш вожиб бўлади. Бироқ партиялар тузишнинг икки шарти бор: Ислом ақидасига асосланган бўлиши ҳамда қабул қиладиган қарор ва қонунлари шариатга мувофиқ бўлиши зарур. Демак, партиялар социалистик, капиталистик, миллатчилик ёки ватанпарварликка асосланган бўлмаслиги, шунингдек, демократия, секуляризм (илмонийлик) ёки масонликка чақирмаслиги лозим. Ана шу оят асосида вужудга келиб, бугунги кунда фаолияти олиб бораётган “Ҳизб ут-Таҳрир” Ислом ақидасига асосланган Исломий сиёсий партиядир. Унинг мафкураси Ислом бўлиб, ғояси Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Ислом қонунларини татбиқ этадиган ҳамда Ислом даъватини бутун оламга ёядиган Рошид Халифалик давлатини тиклашдир. Унинг барча фикр, раъй ва қонунлари соф Исломий бўлиб, Исломга мафкура, яъни инсоннинг сиёсий, иқтисодий, таълимий, ижтимоий ва бошқа барча муаммоларини ҳал қилувчи тузум келиб чиқувчи мабда сифатида даъват қилади. У мустамлакачиликнинг барча шакл ва номларига қарши кураш олиб боради, Умматни унинг ҳукмронлигидан озод этишга, шунингдек, Ислом диёрларидан мустамлакачиликнинг таълимий, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва бошқа барча илдизларини йўқ қилишга ҳаракат қилади. Шу боис ҳам мусулмон халқимиз кофир мустамлакачи давлатлар ҳукмронлигини ўрнатиш учун унинг режалари асосида ҳаракат қилаётган ўзбек режими қўғирчоқ партияларига эмас, балки юзлаб аъзолари Ўзбекистон қамоқхоналарида чорак асрдан бери Исломга итоат ва садоқат билан мустаҳкам турган Ҳизб ут-Таҳрирга ўз етакчилигини топшириши лозим. Ана шунда энг тўғри йўлни тутган ва Роббиларини рози қилиш томонга жиддий қадам ташлаган бўладилар! Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ
– “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!”      (Тавба:119)
Бу – Аллоҳ таолонинг қатъий буйруғи бўлиб, унинг ортида Қиёматдаги муқаррар сўрови бордир!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
17.05.2025й

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев