بسم الله الرحمن الرحيم
Лойиҳа ҳам қонунчиликни либераллаштириши, ҳам “тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқлар”ни бартараф этиши айтилмоқда. Веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритиш шартлари белгиланади. Қонунчиликка “инфлюенсер” тушунчасини киритиб, оддий блогерларга камроқ, инфлюенсер даражасига чиққанларга эса кўпроқ масъулият юклаш таклиф этилмоқда.
Инфлюенсер (инглизча influence – таъсир этиш) ижтимоий тармоқларда – кенг ва содиқ аудиторияга эга фойдаланувчи, деган маъноларни англатади. Бунда ҳар икки хусусият ҳам муҳим саналади: нашрлари обуначиларга катта таъсир кўрсатган блогернигина инфлюенсер деб аташади.
Инфлюенсерларнинг беш кўриниши мавжуд:
Networker (тармоқчи) – уларда кўпчиликнинг телефон рақами мавжуд бўлади ва кўпчиликни танийди.
Open Leader – улар ушбу соҳада фаолият юритувчиларнинг етакчиси ҳисобланади. Етакчилар шу соҳада ким нима қилаётганлигини билади, барчасидан бохабар бўлишади. Кимга қандай тушунтиришни ҳам жуда яхши билишади.
Discoverer – шуғулланиш учун янги платформалар, янгиликларни топиш билан шуғулланади.
Sharer (тарқатувчи) – мавжуд маълумотни ўз каналлари орқали бошқалар билан бўлишади.
User (фойдаланувчи) – улар ўртача ҳисобдаги брендларни намойиш қилиш билан шуғулланишади.
Ўзбек режими юритаётган кўп векторли сиёсат мамлакатни яхши оқибатларга олиб келмаяпти. Бир вақтнинг ўзида бир нечта мустамлакачи давлатларни рози қилиш асосида тузилаётган шартномалар Ўзбекистонни моддий ва маънавий инқирозлар домига тортмоқда. Иқтисоднинг йил сайин орқага кетаётганини давлат ёлғон статистик маълумотлар билан яширишга уринмоқда. Ҳаёт ўзбекистонликлар учун бундан бу ёғига фақат ёмон тарафга кетишини ҳукумат яхши англаб турибди. Ва бу бузуқ демократик тузум билан давлат ва халқни муаммолардан олиб чиқа олмагани учун эндиликда мазкур сиёсатни танқид қилганларнинг оғзини ёпиш йўлини танлаяпти. Шу сабаб, зулм ва адолатсизликларни оддий танқид қилган блогерлар бирин-кетин жазога тортиляпти. Бу босимлар ноҳақликлар ҳақида оғиз очган хориждаги ўзбекистонликларга ҳам етиб боряпти. Танқидларини ҳукуматга эмас, қоидабузар орган ҳодимлари ва масъулиятсиз раҳбарларга қаратаёган профессионал журналистлар ва собиқ депутатга ҳам босимлар кучайтириляпти. Боиси, ҳукумат раҳбарларини танқид қилиш, уларни омма кўз ўнгида тергаш давлат қонунларини қўпол равишда бузиш ҳисобланяпти. Масалан, 6 ой муқаддам орган ҳодимини ҳақорат қилгани айтилган ўсмир йигит Россиядан олиб келиниб, қилмишига пушаймон қилдириб, кечирим сўрагани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқатилмоқда. Ўсмир йигитни сўроқ қилаётган ички ишлар ҳодими “сизни топиб олиб келишини билганмидиз” дея дағдағали савол беради ва видео сўнггида халқни орган ҳодимлари билан муомала қилишда қонунга бўйсунишга чақиради. Яъни давлат ҳодимлари халқни ҳақорат қилса жавобгарликка тортилмайди, уларга жавоб қайтарган оддий халқ эса жиноятчи ҳисобланади.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган мазкур қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти ва куч тузилмалари ҳодимларининг обрўсига зарар етказувчи контентлар, ёзилган заҳоти уларни дарҳол ўчириш вазифаси блогерлар зиммасига юклатилмоқда. Шунингдек, қимор ўйинлар ўтказиши ёки электрон қиморларга аудитория йиғиб беришидан қатъий назар, 10 мингдан ортиқ обуначига эга блогерлар даромадидан солиқ ундириш ҳам белгиланяпти. Парламент матбуот хизматининг билдиришича, лойиҳанинг мақсади – фуқароларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат, дейилган. Бу худди халқимизга Умра ва Ҳаж сафарларини қийинлаштириш учун даставвал турфирмаларнинг ишлашига халақит қилиб, сўнг эса уларнинг мижозлари сарсон бўлганларини сабаб қилиб кўрсатилганидек, бу сафар ҳам бир иккита ёлғон ва кўнгилни хира қилувчи хабарларни асос қилиб, халқимиз устидан назоратни кучайтириш мақсад қилинмоқда. Аслида, халқимизни бундай хабарларни тасвирга олишга ва тарқатишга қизиқтираётган нарса давлат пайдо қилган муҳит эмасми? Уй-жой, мол-давлатини, бир ойда топаётган пулини кўз-кўз қилувчи санъаткор ва бадавлат кишиларни халқ учун намунали кишилар сифатида намойиш қилиниши ёшларни қай йўл билан бўлса ҳам бойлик орттиришга ва ҳашаматли ҳаётда яшашга қизиқтиряпти. Шунинг учун улар пул эвазига ҳар қандай қабиҳликка қўл уряпти. Уларни жазолаш билан бир ишдан қайтарилса, бошқа жиноятга қўл ураверишади. Давлатнинг илм-маърифат соҳалари ва мустақил “зиёлилар” тарқатаётган демократик ва тор иқлимийлик фикрлари ва уларга асосланган тарбия усуллари ёшларни нафақат билимсиз ва одобсиз бўлишига, балки зўравон, тажовузкор ва ахлоқсиз бўлишига туртки бўляпти. Халқимиз, хусусан, ёшлар орасида жиноятчилик ва бузуқлик тезликда авж олаётгани ҳар қандай ақли расо одамни қайғуга солмоқда. Бундай муаммолардан чиқишнинг ягона йўли Аллоҳга қайтиш ва Исломга амал қилиш эканлигини аксар кишилар тан олишмоқда. Улар жамиятимизга соф Исломий фикрлар сув ва ҳаводек зарурлигини ошкора ва зимдан эътироф этишмоқда. Бунинг амалий исботини ҳар қандай мавзудаги контентларга Исломий фикрларни ёзишаётганидан ҳам кўряпмиз. Шунинг учун, қонун лойиҳасининг энг асосий нуқтаси сифатида – ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш белгиланмоқда. Бундай “яқин ҳамкорлик” хавфсизлик идораларига журналист ва блогерларга тегишли сайт ва гуруҳларни назорат қилиш ёки уларга кириш имконини беради. Медиа устидан назоратни кучайтиришдан асосий мақсад – Исломий даъватга тўсиқ қўйиш ва сиёсатга қарши фикрларни бўғишга уринишдир.
Ҳукумат ўзининг асл мақсадини яшириш учун бир қатор ёлғон хабарларни ва зўравонликни тарғиб қилувчи контентларни аниқлаб, уларни ишлаб чиққан ва тарқатганларни жазолаганини намойиш қилиши бизни алдаб қўймаслиги керак. Ёшлардаги маънавий қашшоқлик ва тубанликни ислоҳ қилишнинг йўли эса, уларнинг онги ва қалбини эгаллаган бузуқ тушунча ва иллатларни буткул йўқ қилиб, тўғри тушунчаларни ва гўзал ахлоқларни пайдо қиладиган Ислом ақидасига асосланган шаръий тарбиядир. Ва бундай мукаммал тарбия давлат ва ҳаётнинг асоси қилиб ёлғиз Ислом ақидасини қабул қиладиган Рошид Халифалик давлати тиклансагина амалга ошади. Барча муаммолардан чиқиш эшиги Аллоҳга қайтишда экан, бугунимиз ва эртамизнинг ислоҳи ҳам шаръий ҳукмларни давлат даражасида татбиқ қилинишига боғлиқдир. Шундай экан, ислоҳотни хоҳловчи кишилар Аллоҳни рози қиладиган ва мусулмонларни азизликка қайтарадиган Рошид Халифаликни тиклаш йўлида ҳаракат қилишлари лозимдир. Аллоҳ таоло айтади:
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا ﴿٢﴾ وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ ۚ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ ۚ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ ۚ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا 
– “…Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (яъни ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ хоҳлаган-белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради)”.                                                                         (Талоқ:2-3)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
17.05.2025й

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев