بسم الله الرحمن الرحيم
Шу йили Самарқандда 3-4 апрел кунлари ўтган “Марказий Осиё – ЕИ” катта саммити нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки МОда бошқа ўйинчиларнинг нуфузига сиёсий зарба бериш билан ҳам эсда қолди десак бўлади. Гап шундаки, ушбу саммит якунлари бўйича қабул қилинган декларация доирасида Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон БМТнинг 541 ва 550-сонли резолюцияларини қўллаб-қувватлади. Ушбу резолюциялар Кипр Республикаси ҳудудида бир томонлама равишда мустақиллик эълон қилинишига қарши чиқади ва БМТга аъзо давлатларни Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР)ни тан олмасликка чақиришни ўз ичига олади.
Бу резолюциялар нимани англатишига кенгроқ тўхталсак, улар 1980-йилларда қабул қилинган бўлиб, Шимолий Кипрда мустақиллик эълон қилинганини “ноқонуний” деб баҳолайди ва барча давлатларни уни тан олмасликка чақиради. Лекин масалани чуқурроқ кўриб чиқсак, унинг ортида Ғарб давлатларининг иккиюзламачи сиёсатини кўришимиз мумкин.
Тарихан Кипр Усмоний Халифалигига қарашли бўлган. 1925 йилда Британия бу ҳудудни мустамлакага айлантиради. 1950 йилларда эса греклар “ЭНОСИС” – Кипрни Грецияга қўшиш ғоясини илгари суради. Турклар бунга жавобан “ТАҚСИМ” – ҳудудни бўлиш ғоясини қўллаб-қувватлайди. 1960 йилда Британия, Туркия ва Греция кафолатида Кипр мустақил давлатга айланади. Бироқ тез орада греклар қайтадан Кипрни Грецияга қўшиш уринишларини бошлайди, вазият кескинлашади. 1974 йилда эса Туркия Кипрдаги мусулмон туркларни ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий куч киритади ва шу орқали орол Жанубий (греклар) ва Шимолий (турклар) қисмларга бўлинади. Ажабланарлиси шуки, зўравонликни бошлаган, мустамлакачиликни амалга оширган ва бир томонлама ўзгартиришлар киритган греклар томони халқаро ҳуқуқ томонидан тан олинади. Шимолий Кипр эса фақат Туркия томонидан тан олинган бўлиб қолади. БМТ резолюцияларида ҳам айнан Туркиянинг аралашуви танқид қилинади. Бу ҳолат халқаро ҳуқуқнинг иккиюзламачилигини яққол кўрсатади. Чунки БМТ асосан мустамлакачи давлатлар манфаатига хизмат қиладиган халқаро ташкилот бўлиб, унинг вазифаси кофирларни ҳимоя қилишдир. Бошқача айтганда, БМТ бу – замонавий мустамлакачиликнинг дипломатик ниқоб кийдирилган ҳаракатлари майдонидир.
Энди эътиборни асосий масалага – Марказий Осиё давлатларининг БМТнинг 541- ва 550-сонли резолюцияларини қўллаб-қувватлашига қаратадиган бўлсак, бу қарор Туркияни ҳайрон қолдириши, ҳатто ғазаблантириши табиий эди ва шундай бўлди ҳам. Дастлаб, турк оммавий ахборот воситалари ва сиёсий таҳлилчилари ушбу қарорни “турк бирлигига берилган зарба” сифатида баҳолади. Масалан, таҳлилчи Арди Зентурк бу декларацияни очиқчасига “Туркия манфаатларига хиёнат” деб атади. Шунингдек, тан олинмаган ШКТР транспорт вазири Эрхан Эрикчи Туркия минтақадаги давлатларга нисбатан жавоб чоралари кўриши лозимлигини таъкидлади. Яқинда эса, Туркия парламенти раиси Нуман Куртулмуш ҳам бу масалада аниқ ва салмоқли баёнот берди. У Бишкекка қилган ташрифи чоғида TV100 телеканалига шундай деди: “Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг Кипрда элчихоналари йўқ, қолганларида эса бу вазифани бошқа давлатдаги элчилар бажаради. Лекин очиғини айтсак, Туркия бундай қадамни кутмаган эди. Бу биз учун катта ҳафсаласизлик бўлди”.
Ушбу баёнотлардан аёнки, ЕИ томонидан тайёрланган декларацияга БМТ резолюцияларини тиқиштириш – назарий жиҳатдан “халқаро ҳуқуқ”ни қўллаш деб кўринса-да, амалий жиҳатдан бу – Туркияга сиёсий зарба бериш мақсадида қилинган ишдир. Аслида, бу зарба нафақат Анқарага, балки у билан бирга Америкага ҳам қаратилган, десак янглишмаймиз. Негаки, Туркия ташқи сиёсатда кўп ҳолларда Американинг глобал манфаатларини илгари сурадиган тобе давлатлардан биридир. Бунинг устига, айни пайтда ЕИ ва Америка ўртасида Трампнинг тарифлар сиёсати туфайли вужудга келган иқтисодий “совуқлик” ҳам бор. Бу каби геосиёсий мувозанатлар фонида ЕИнинг резолюция орқали Туркияни “чиқиндидаги итдек” (Шимолий Кипр масаласида унинг расмий позицияси йўққа чиқарилмоқда, ҳатто бир қатор “турк биродарлари” ҳам ундан юз ўгириши назарда тутилмоқда) итариши аҳамиятга молик воқеадир. Демак, Европа бу саммитда фақат пул, лойиҳа ва инвестиция таклиф қилибгина қолмади. У Марказий Осиёга шундай иқтисодий ниқоб остида келиб, бу ерда Россия, Хитой ва Туркия каби ўйинчиларнинг таъсирини сусайтиришни ҳам кўзлади. Оддий қилиб айтганда, “Биз сенларга пул берамиз, аммо эвазига ким билан дўстлашишинг, кимга елка беришингни биз белгилаймиз”, дейишмоқда. Бу иқтисодий ҳамкорлик ортидаги сиёсий таъсирни кучайтириш уринишидир.
Ҳақиқат шуки, бугунги халқаро ташкилотлар ҳам, уларнинг қонун-қоидалари ҳам катта давлатлар, яъни мустамлакачи кофирларнинг манфаатига хизмат қилади. Улар бу қоидаларни ўзлари ёзади, ўзлари бузади ва керак пайтда ўзлари қайтадан қўллаб чиқади. Бу қоидалар “бетараф” ва “адолатли” деб кўрсатилади, аммо аслида улар учинчи олам давлатларини, айниқса Исломий юртларни бўйсундириш, уларнинг бойликларини талаш ва нуфуз талашишларда ишлатиладиган сиёсий механизмдир, холос.
Мусулмонлар бугун бутун дунёдаги ифлос геосиёсий ўйинларнинг асосий қурбонига айланмоқдалар. Бирон бир халқаро ташкилот уларнинг фиғонига боқмайди, бирон бир “адолат” мусулмонларни қўлламайди. Чунки бу тизим уларнинг эмас, кофирлар тузган тузумдир.
Яна бир эътиборли жиҳати, мусулмонлар устидаги режимлар ҳам “бирлашиш”, “ҳамкорлик” деган шиорлар остида ҳаракат қилаётгандек кўринади. Аммо бундай “бирлашиш” ҳам, мақсад ҳам, йўналиш ҳам кофирлар тузиб берган дастурлар асосида бўляпти. Масалан, Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) каби лойиҳалар Америка манфаатларига хизмат қилувчи лойиҳадир.
Дарҳақиқат, бу бирликлар мўрт бўлиб, узоққа бормайди. Қаранг, ЕИ “озгина” грант ва молиявий ёрдам таклиф қилиши биланоқ, Марказий Осиё давлатлари Туркияни норози қилиб, бошқа томонга оғди. Улар учун “туркий бирлик” эмас, пул, грант, лойиҳа муҳимроқ эканлиги кўриниб қолди. Шунинг учун олдинги мақолаларимизда таъкидлаб келганимиздек, ҳақиқий ва мустаҳкам бирлик фақат Ислом асосида бўлади. Бу бирлик шунчаки орзу эмас, балки Аллоҳ таоло мусулмонларга юклаган буюк вазифадир. Чунки мусулмон киши ўз ҳаётини Ислом асосида қуриши, Аллоҳ фарз қилган тузум асосида яшаши шарт. Демак, мана шу бирликни барпо этиш учун ҳаракат қилиш ҳам ҳар биримизнинг зиммамиздаги фарздир. Бу эса Халифалик тикланиши билан амалга ошади. Халифалик – дунёдаги икки миллиардга яқин мусулмонни бир байроқ остида, бир давлат ичида, бир қўмондонлик остида бирлаштиради ва бундай бирлик ниҳоятда мустаҳкам бўлади. Уни ички ихтилофлар ҳам, ташқи босимлар ҳам емиролмайди. Энг муҳими, бундай бирликка ҳеч қайси ташқи куч қарши чиқолмайди, бас ҳам келолмайди. Зотан, бу Аллоҳ ваъда қилган бирлик бўлади. Бу бирлик тикланса, бошқа миллатлар ё у билан бирга яшашни танлайди ёки унинг адолат денгизида ғарқ бўлади. Аллоҳ шундай кунни яқин қилсин! Аллоҳ таоло дейди:
وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати ила шод бўладилар”. (Рум:4)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
10.05.2025й

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев