ЮЛДУЗИМ
Қизимиз туғилганида эрим роса хурсанд бўлган. Ҳамон қулоғим остида унинг туғуруқхона деразаси тагида туриб, «Мали, қизимиз менга ўхшайдими? Исмини Юлдуз қўямиз. Ҳаёт йўлларимизда юлдуздек порлаб туради. Хўпми?» деган гапи кетмайди. Эрим қизимизни еру кўкка ишонмасди. Қизалоғимнинг тили ҳам «дада», деб чиққан. Турмуш ўртоғим ўшанда «бир умр қизимга суянч бўламан, уни ҳар қандай вазиятда ҳимоя қиламан», деганди… Юлдуздан кейин ҳам фарзандли бўлдик. Иккита ўғлимиз бор. Аммо Юлдуз ёлғиз қиз бўлгани учун ҳам меҳримиз бўлакча эди. Мактабга ҳам дадажониси қўлларидан этаклаб олиб борган. Унинг ўқиши билан ўзи алоҳида шуғулланарди. Қизимиз интилувчан, иқтидорли эди. Мактабда 5-синфлигида ё