БИЛМАБМАН! Тўғри мен ўша нодон, Кўксим куйдирар армон, Ёмонга чиқдим ёмон, Севишни ҳам билмабман. Ўйинқароқ ғўр эдим, Зўрлар ичра зўр эдим, Бахтимни кўп бой бердим, Севишни ҳам билмабман. Айланиб бол арига, Маст бўлиб иффорига, Учраб минг дилдорига, Севишни ҳам билмабман. Хаётни ўйин билдим, Юракка қийин қилдим, Оғриғин кейин билдим, Севишни ҳам билмабман. Кўз ёш тўкиб қўшни қиз, Севганим сиз, деган сиз, Мен бағритош, мен беюз, Севишни ҳам билмабман. У қизда йўқдир қасдим, Ёнма-ён бирга ўсдим, Билмай бахтини тўсдим, Севишни ҳам билмабман. Турар эди мўлтираб, Оёқ қўли қалтираб, Мен эса хурмат талаб, Севишни ҳам билмабман. Сўнги сўзи алвидо, Мен томондан йўқ нидо, Ўзин