Предыдущая публикация
Чидайсизми кун келиб бир кун,
Сиздан бироз кетсам нарига.
Чидайсизми менсизлик бир тун,
Олиб қолса сизни бағрига.
Чидайдими бу қора кўзлар,
Хабарларни кунда кўрмаса.
Чидайдими индамас сўзлар,
Ҳол сўраган сўзни ўрмаса.
Чидармикин тирик у юрак,
Сохталарнинг мамлакатига.
Чидармикин бўлмай у сарак,
Ёлғизликнинг қўйган шартига.
Чидайдими рости ҳаёллар,
Чўғи ўчган рашкнинг кулига
Чидайдими тарки дунёлар,
Армонларнинг тушиб қўлига.
Чидармикин изҳорли лаблар,
Тўзғиганда аҳён бўзлари.
Чидармикин жим турган қалблар,
Чин севгидан кетса излари.
Чидайсизми бари барига,
Сиздан бироз кетсам нарига.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев