Жавоб: Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи, Унга ҳеч нимани шерик қилмаган ҳолда Унга ибодат қилишдир. Аллоҳ таъоло айтади: «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни амр этди..» (Исро: 23)
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи нималигини биласанми?», деб сўрадилар. У: «Аллоҳ ва Расули билувчироқ», деди. «Унга ибодат қилишлари ва ҳеч нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ устидаги ҳақлари нималигини биласанми?», дедилар. «Аллоҳ ва Расули билувчироқ», деди. «Уларни азобламаслигидир», дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Кимки Аллоҳнинг ҳаққини адо этса, Аллоҳ уни сақлайди ва қутқаради ва кимки Аллоҳнинг ҳаққини зоя қилса, Аллоҳ уни ҳалок қилади, уни ёрдамсиз ташлаб қўяди ва уни жаҳаннамда азоблайди.
МАНБА: ⬇️ https://uzryoq.com Youtube каналимиз: https://www.youtube.com/uzryoq Телеграмдаги каналимиз: https://t.me/joinchat/AAAAAFjXwJJZzYqEb4KiXw
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев