КЕНЖА КЕЛИН
Бир кекса аёлнинг ҳикояси.
«Менинг уч ўғли бор. Кунларнинг бири катта ўғлимнинг уйига бордим. Эрталаб бомдод намозига таҳорат олиш учун келинимдан сув олиб келишини сўрадим. Таҳорат қилдим. Намозимни ўқидим. Қолган сувни ётган ўрнимга тўкдим. Кун ёришганда келинимни чақириб:
- Қизим, нимасини дейисиз, энди қаричилик! Ўрнимни ҳўл қилиб қўйдим, - дедим.
Унинг асаблари бузилди. Энг ёмон сўзларни тўкиб солди. Менга чойшабларни ювишни буюрди. Бошқа бу ишни қайтармаслигимни талаб қилди. Чойшабларни ювиб, қуритиб, дазмолладим.
Сўнг, ўртанча ўғлимникига бордим. Айни ишни такрорладим. Келиним ўғлимга зарда, уриш қилиб, қилган ишимни айтиб берди. Ўғлим унга бир оғиз сўз сўзламади.
Ул
Бир шифокор хикоя қилади:
Менинг бир беморим бор эди. У ёшгина қиз бўлишига қарамай саратон касаллигига чалинган эди. Уни даволашга узоқ вақт давомида бор имкониятларимизни ишга солардик. Натижалар яхши бўлаётган эди. Шу ҳолда камида 5 йил яхши парвариш билан даволаниши керак эди. 4 йил вақт ўтиб, у мендан узоқ шахарга қариндошиникига бориб келишга изн сўради. Қаттиқ ялинганидан йўқ деёлмай, самолётда бориш шарти билан рози бўлдим. У эса чипта ололмай автобусда йўлга чиқибти. Aвтоҳалокат туфайли 6 соат совуқда қолиб кетган. Шамоллаш суяк ва бошқа аъзоларга ўтиб кетган. Уни уйига олиб келдик. Жудаям оз умри қолган эди. Керакли дориларни қабул қилиб ётар эди, мен ҳар куни ундан хабар олар эди