Бой берилган фурсат
Бир бой одам масжидга кириб, намоз ўқибди. Намоздан сўнг дуо қилаётса, ёнида ўтирган бир дарвешнинг дуосини эшитиб қолибди:
– Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом, фалон ширинликлардан етказгин!
Бой ичида «Бу дарвеш менга эшиттириш учун атайлаб овозини чиқариб дуо қиляпти. Шу нарсани ўзимга айтса ҳам бўларди-ку. Шу қилгани учун унга ҳеч нарса бермайман» деб ўйлабди (нафс ана шундай нарса, ҳар ишга бурнини суқаверади).
Дарвеш дуоларини тугатиб, ўрнидан турибди, сўнг масжиднинг бир четига бориб ёнбошлабди. Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида сават билан кириб келибди. У тўғри дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйибди. Дарвеш саватнинг устини о