Кириш учун кутаман навбат .
Қаттиқ севиб қолдим , ўшанга ,
Рақиблардан кутаман шафқат .
Аммо қайси рақиб ўрнини ,
Бўшатиб ҳам берарди менга ?
Эътиборин эзоз тўрининг ,
Жиловини бергандир сенга !
Ошиқларинг олдида кимман ?
Бир бенаво , бечора , бехол ,
Тенг келолмай уларга , жимман .
Ноиложман , кетаман , ҳуш қол !
Қурбим етса , яшаб ўтаман,
Кўксинга ким бош қўса , кўриб .
Етмасачи , тангрим , нетаман ?
Келармикин ажал ўргилиб ?
Бетоқатман , ўлдирар соғинч ,
Ҳар нафасда ёдинг қийнайди .
Рашк ўтида тобланган ўкинч ,
Кўксим ёриб , дардим санайди .
Ҳижронларнинг кўзини ўйиб ,
Унутишнинг тамғасини бос .
Мени ўша ўзимга қўйиб ,
Соғинчимдан кетгин , ИЛТИМОС ...
Гулчеҳра
09.05.2019


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 128
Йулларигда булиб интизор
Накиблардан узиб кетдингиз
Ишк торини чртиб юракка
Сиздан узга йорни демасман