Кўнглингизга борар йўлда қийналдим ёрим,
Йўловчиси кўп бўлгандан рашким тиғлади.
Қайтай десам, ғуруридан тушмади орим,
Бошқалардан камим борми?- дея йиғлади.
Машақатлар чекдим санглоқ йўлларда толиб.
Бир биридан ўзларлардан бўлмоқ чун ғолиб.
Юрак қурғур тапур тупур ноғора чолиб,
Бошқалардан камим борми?- дея йиғлади.
Бошимни хам қилди ўша суйганларингиз,
Хўрлаш учун сўзлаб менга куйганларингиз.
Кўзларим кўрганда кўнгил қўйганларингиз,
Бошқалардан камим борми?- дея йиғлади.
Ортга қайтсам унитишим бўлмайди осон.
Сизга бўлган муҳаббатим айлайди сарсон.
Кўнгил йўлда қолиб кетса мендайин ёмон,
Бошқалардан камим борми?- дея йиғлайди.
Кўнлингизга борар йўлда чексам ҳам азоб,
Ҳар қадамда рақиблардан бўлсамда хуноб,
Чеҳра қўли бўйнингизга осилиб, Жаноб,
Бошқалардан камим борми?- дея йиғлайди.
Кўнглингизга борар йўлда қийналдим ёрим,
Йўловчиси кўп бўлгандан рашким тиғлади.
Қайтай десам, ғуруридан тушмади орим,
Бошқалардан камим борми?- дея йиғлади.
Бошқалардан камим борми?- дея йиғлади ...
Гульчехра Бобоева
Тожикистон, Душанбе шаҳри
20.08.2019


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6
Тасанно ажойиб шеър