Кечиргил азизам нозик қалбингга,
Билмайин ногохон қулимни солдим.
Не-не гўзалларга бир қиё бокмай,
Азизам мен сени ёктириб колдим.
Балки утиб кетар бу ёлгон туйғу,
Балки юрагимда мангу колади.
Балки мухаббатнинг бу шаббодаси,
Кун келиб бурондек туғён уради.
Кўзларим нигорон йулингга бокиб,
Хаёл дарёсида бораман окиб.
Юракда ғалати хислар уйготиб,
Тунлар безовтаман ўрнимда ётиб.
Балки бу гунохдир билмадим аммо,
Мен сени чиндан хам ёктириб колдим.
Иймоним бас дея хайкирган куни,
Тухта деб каламдан аламим олдим.