Бир камбагал йигитча,
Ёшлик пайти хор эди,
Унинг пулдор бадавлат,
Бир бой дўсти бор эди.
Бой дўсти қизлар билан,
Юрарди даврин суриб.
У эса тинмай ишлар,
Шундай бой дўсти туриб,
Дўстидан бўлак хеч ким,
Кўринмасди кўзига,
Дўстидан пул сўрашни,
Ор биларди ўзига,
Улар йигирма ёшда,
Айни кучга тўлганди,
Бой йигит бир гўзалга,
Жуда ошиқ бўлганди,
Бой йигит у гўзални,
Ортидан роса чопди,
Ҳар хил ширин сўз билан,
Нихоят кўнглин топди,
Бир куни йўл четида,
Турушганди сўзлашиб,
Безорилар келишди,
Гўзал қизни кўзлашиб,
Безорилардан бири,
Гўзал қизга гап отди,
Бу эса бой йигитга,
Жуда хам оғир ботди.
Безорилар йигитни,
Мазах қила бошлади,
Йигит бир сўз деганди,
Муштлашишн