_Тақдир зарба берса, айламай шафқат.
_Танда куч қолмаса, қолмаса тоқат,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
_Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
_Орқадан дўстингиз ханжарин санчса,
_Пишган хосилингиз тепкилаб янчса.
_Ишонган инсонлар, турткилаб қочса,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
_Омад гоҳи кулиб, гоҳи кулмаса,
_Яхшилик қилсангиз, биров билмаса.
_Бошингиз чангаллаб, сочни юлмасдан,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
_Баҳорда боғингиз, гулламай қолса,
_Ёзда офтоб сизга, нур сочмай қолса.
_Қишда қора булут, аримай қолса,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
_Қувончу шодлик ҳам, ўткинчи бунда,
_Тун ўрнини қуёш, олар ҳар кунда.
_Қийналиб, қийналиб, кетсангиз шунда,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
_Ойнинг ярми ёруғ, ярми зимистон,
_Қуриган боғ бир кун, бўлади бўстон.
_Дардингиз хаммага, қилмай дастурхон,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим.
_Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!
_Ҳар неда бир ҳикмат! Айтган донолар,
_Сабр қилса олтин, келар тиллолар.
_Тангрига ёлвориб, қилиб дуолар,
_Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим.
_Хаммаси яхшилик, яхшиликкадир..!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев