Қарз
Шодиянинг боши қотди. Пул топмаса, бўлмайди. Ҳозир ким ҳам қарз берарди? Хаёлига ҳар доимгидек ёлғиз жигари—акаси келди, аммо қайси юз билан боради. Икки кун олдини жиянига. "Гепатит С" ташхиси қўйилганини келинойисидан эшитган эди. Бу касалликнинг оғир формаси бўлиб, бора-бора жигар церрозини келтириб чиқариши мумкин экан. Худо асрасин!
Акасига қўнғироқ қилиб, овутган бўлса-да, хабар ололмаган, бугун пул жуда-жуда зарур бўлгани учун кетаётган эди.
Оёқлари тош бойлагандек зил-замбил. Кўнглида минг истихола билан қадрдон дарвозасидан кириб борди.
Онаси райҳонлар барқ урган ҳовли ўртасидаги ўрик дарахти тагига ўрнатилган супада ўтирган экан. Уни кўриб, нурсиз кўзлари чарақлаб кетган