Ўтиб кетди шохлар, гадо ила хонлар.
Оёқ ости кераксиз шараф шонлар,
Кибр яшаяпти, ёвузлик зўровон.
Гохо қувноқ гохида эса аъза,
Тинчгина яшаш қанчалар маза.
Урушлар тинчимас қилишиб низо,
Ҳақгўйлик айбдор, тўлайди тавон.
Ҳақиқат эгилган синар аснода,
Сирлари ёпилган тубсиз маънода.
Орсизлар кўпайди ишқсиз зинода,
Ҳаёнинг йўллари, дўзахга равон.
Кўролмас кимсалар тиллари узун,
Тузи йўқ тингласанг сўзлаган сўзин.
Ғийбатлар тўқийди луқ қилиб кўзин,
Очофат дунёда ростгўй натавон.
Камайди менимча одамлар соғи.
Аслига қайтмайди ахмоқлар чоғи,
Кўкармас дейдилар бахилнинг боғи,
Гуллари очилиб турса ҳам алвон.
Оқибат оқсади тамом юролмай,
Сўқирга айланди кўзлар кўролмай.
Бўғзимда бир тиғён ҳечдан сўролмай,
Сахийлар қайтмасми тизилиб карвон.
Кенг дунёда диллар шунчалар торми,
Яхшилар кўзда ёш қахринга зорми.
Дардга тўйган қалблар мен каби хорми,
Уй тури кўринар кўзимга айвон.
Ориф Сурхон.
26/10/25.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 30
Хуш келибсиз эътибор учун катта рахмат сизга саломат бўлинг доим.
Биргина, ўзимга ёққан шеърларим.
Сатрига инжудек сайқал теролмай,
Армоннинг сойида оққан шеърларим.!
—
Мавзулар қалбимда ётар, қалашиб,
Сафланиб ҳар лаҳза навбат талашиб.
Ҳаёллар ичинда адашиб, шошиб
Кўнглимнинг розини сотган шеърларим.!
—
Қаламнинг амрига жимгина кўниб,
Гоҳида гуркираб, гоҳида сўниб,
Сарғайган саботи ҳасратга тўлиб,
Кўзларда тонг каби отган шеърларим.!
—
Вазн ва туроқдан жуда ҳам йироқ,
Муҳлиснинг қалбига сололмас титроқ,
Ҳаётдан ҳар лаҳза олгувчи сабоқ,
Қароғда ёш каби қотган шеърларим.!
—
Марварид, олмосим, қалбим гавҳари,
Кўзларим нуридир уларнинг бари.
Юрагим қувнайди ёзганим сари,
Қуёшдек кўксимга ботган шеърларим.!
—
Ибодат Носирова.
Қўқон шаҳри.
—
Ижодингиз бардавом бўлсин.
Нақадар ажойиб ашъор.
Эъьибор учун катта Аяжон ижодизга иштиёқим жуда баланд.
Кўз тегмасин ижодизга.
Хуш келибсиз ширин кайфият тилаб.
Эътиборсиз қолдиролмадим шоир ўғлим, умрингиз узоооқ бўлсин
Сиз бе эътибор бўлолмаган бўлсангиз мен қурқмасам бўларканда. Аяжон...
Bu yolg'onichi dunyoning tamom bo'lmas jaroyonlarini ajoyib sa'nat darajasida talqin qilibsiz, olqishlarim jigarim!...
Раҳмат саломат бўлинг доим боризга шукр жигарим.
Дўстим ташаккур сизга боризга шукр.
Эътибор учун.
Раҳмат саломат бўлинг доим опажон хуш келибсиз хуш кайфият улашиб.
Раҳмат боризга шукр.
Жигарим саломат бўлинг доим эътибор учун катта рахмат сизга.
Сизнинг ҳам ижодизга улкан ривожлар тилайман.