Гоҳида изландим гоҳида тиндим.
Макорлик авжида қўймас қилиғин,
Гоҳида сизландим, гоҳида синдим.
Атрофда бор ҳали яхши одамлар,
Дунёни тўрт бурчин ўшлаб тургувчи.
Савобли тарафга ташлаб қадамлар,
Фалокат келганда огоҳ этгувчи.
Дилида меҳрлар қалқиб сузгувчи,
Ҳурмати билинар айтган сўзидан.
Ҳаётни олдиндан билиб сезгувчи,
Савоблар унади босган изидан.
Яхшисиз бари бир яхши одамлар,
Гуноҳли ишлардан огоҳ этгувчи.
Сиз борсиз фахшга тортмас қадамлар,
Оҳират жаннатга осон элтгувчи.
Мозийга бир назар ташлаб борасиз,
Қалбида иймони ялтираб лов-лов,
Яхшилик тарафга бошлаб борасиз,
Қиёмат қабирда ёнмасин алов.
Донолик гоҳида кулфат доминда,
Ёмонлар ит бўлар пойингни қопиб.
Бўҳтонлар тўқийди атаб номинга,
Заҳарлар жароҳат жойингни топиб.
Дунёни танидим кўрдим нелигин,
Гоҳида изландим, гоҳида тиндим.
Макорлик авжида қўймас қилиғин,
Гоҳида сизландим, гоҳида синдим.
Доимо бор бўлинг яхши одамлар...
Ориф Сурхон.
05/05/25.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 113
Алҳамдулиллаҳ яхши боризга шукр рахмат.
Аллоҳ рози бўлсин сиздан.
Раҳмат худога шукр бўлади вақт бўлганда.