ХАБАР ОЛ БИРОДАР!!!
Бола белда дейдилар, сўнмай
турса эҳтирос,
Ёр топилар ҳар ёшда диллар дилга келса мос.
Бир гапим бор, биродар, ёдда сақла, илтимос
Ўз онангдай меҳрибон она топмоқ чорасиз.
Дўст топилар ҳар кимга яхши ёмон кунда ҳам
Йўл топади ҳар карвон ойсиз қаро тунда ҳам
Бутун дунё қўлингда бўлиб турса, шунда ҳам
Ўз онангдай ҳокисор она топмоқ чорасиз
Омад сени йўқласа- ётлар яқин, қариндош
Омад кетса яқин ҳам ғийбат қилиб отар тош
Минг ялинма мингтага оҳлар уриб, тўкиб ёш
Ўз онангдай ҳокисор она топмоқ чорасиз
Не қилса ҳам бандасан, жон омонат бу танинг
Дономисан, нодонми, ўзингга хос душманинг
Борда қадр қилмасанг, йўқда не наф
пушмонинг
Ўз онангдай меҳри бор она то