ҒАМГИН ҲОЛАТДА ВА ТУШКУНЛИККА ТУШГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
__________________
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
“Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм” дуосининг фазилати
Муторриф ибн Мусъаб айтадилар: “Мен халифа Мансурнинг ҳузурига кирсам, у ғамгин ва хафа ҳолатда экан. Айрим яқин инсонларидан жудо бўлгани сабаб, ҳатто сўзлашмай қўйган экан. У менга: “Эй Муторриф! Мен мусибатга дучор бўлдим. Бу балони Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бартараф қила олмас. Аллоҳ бу мусибатни даф қилишини сўрашим учун бирон дуо борми? Мен уни ўқиб юрардим”, деди.
Мен: “Эй мўминларнинг амири! Муҳаммад ибн Собит менга Амр ибн Собит ал-Басрийдан ривоят қилиб гапириб берган. “Басралик бир кишининг қулоғига пашша кири
Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда беҳуш ётган бир
мўмин йигитнинг қошига келди.
Унинг руҳини уйғотди:
"Эй, банда, сен умрингда зарра
гуноҳ қилмадинг. Бас, юр сенга
жаннат эшиклари очиқ. Мен
томон 4 қадам ташласанг
кифоя!" Руҳ танадан қўзғалди.
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган ўз танасига бир зум
термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди. "Бу кимнинг йиғиси?"
- фариштадан сўради руҳ.
"Бу сенинг энг яқин дўстинг.
У сенинг ўлимингдан 3 кун
шундай йиғлайди". Руҳ Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан
аввалгидан кучлироқ бошқа