Кеча бир ўтиришда гап ихлос
ҳақида кетар экан,
афғонистонлик қори ака
Маймана вилоятида бўлган
бир воқеа ҳақида сўзлаб
берди:
"Бундан ўн йилдан олдинроқ
мавлоно Лутфуллоҳ қори ака
зиёратига бордик. Бениҳоя
камсуқум, камбағал, дунёга
сира боқмайдиган бу киши
бир тор ва ночор ерда
болаларга Қуръондан таълим
ва тарбия берар экан. Ўша
пайтда Маймананинг бир
ерида америкаликлар
ёрдамида катта артезиан
суви қазиб чиқарилган бўлиб,
чиққан сув ниҳоятда
ёмонлигидан ҳатто ювиш-
тозалаш учун ҳам яроқсиз,
деган қарорга келишган,
бинобарин, ўша ер ва унинг
атрофи тамомила қаровсиз
қолдирилган эди.
Одамларда у ерга рағбат
қолмагани сабабли бошқа
ерларга нисбатан анча арзон
бўлиб кетган бўлиб, биз
борганда