БУЮК ИМТИЁЗ!
Аллоҳ сизга ўнта саловот айтишини истайсизми?
Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади», деган башоратларига мувофиқ ул зотга бир марта саловот айтинг!
Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Расулуллоҳ!
Аллоҳ сизга юзта саловот айтишини истайсизми?
Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн марта саловот айтинг!
Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Расулуллоҳ!(×10)
Аллоҳ сизга мингта саловот айтишини истайсизми?
Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта саловот айтинг!
Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Расулуллоҳ!(×100)
ЖУМА ТОНГИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривоятлари.
#рамазон_2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннатда бир хона бор, унинг устки кўриниши ичидан, ички кўриниши устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло овқат улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганида намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган", дедилар.
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривояти