Айтиб берган кишисининг йиғиси билан қўшилиб, катта таассурот қолдирган ҳикояни севикли қизим Оминахон айтиб берди. Нонушта пайти эди. Оиламиздаги одатга кўра, ўзаро ҳазил- мутойиба ва фикр алмашув ила гаплашиб, нонушта қилар эдик. Оминахон «Кечаси интернетда Абу Муслим ака қўйган бир ҳикояни ўқиб, роса йиғладим», деб қолди. «Нима ҳикоя экан?» деб сўрадик, ундан. Оминахон кечаси интернетда ўқиб, йиғлаган ҳикоясини ўз услубида айта бошлади. Айтиб бераркан, ҳикоя охирлаган сари йиғиси ҳам кучайиб борди. Унга қўшилиб, биз ҳам йиғладик. Ҳаммамиз дуо қилиб, дастурхондан туриб кетдик. Кейинроқ Оминахондан бу ҳикояни интернетда қаердан топиш мумкинлигини сўрадим. Ўзим топа олмай, Абу Муслимга қўнғи