(Хаёлий достон)
МУРОД РАХМОН шеъри
(14 февраль БОБУРнинг таваллуд куни)
Кўк гумбурлаб, Ой сурилганмиш,
Ажиб оппоқ нур ёғилганмиш.
Йўл очилиб, гул сочилганмиш,
Шоҳ тулпори бирдан елганмиш...
Андижонга Бобур келганмиш.
─ Салом юртим, эй азиз ҳалқим! ─
Она ерга қилибди таъзим,─
Кечир, сендан жуда кўп қарзим...─
Кўзга соғинч ёши тўлганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Ҳамма шоҳга чиққанди пешвоз,
Олқиш, қутлов, севинч... эҳтирос,
Дийдор бўлди дилларда эъзоз,
Гўё йигит бўлиб қолганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Шоир ухлаб, уйда уйғонди,
Ота=она васлидан қонди...
Боғда гуллар териб, қалб ёнди,
Сулув қизлар ўраб олганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Лол қолди у кўриб диёрин,
Қумсади ишқ, ёшлик баҳорин...
Бирга ўсган илк дўсту ёрин –
Топиб, ғоят хурсанд бўлганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Бошга шундай тақдир битмаса,
Нетарди ёв таъқиб этмаса?
Не бўларди шоир кетмаса?!
Кетиб, қалби юртда қолганмиш...
Андижонга Бобур келганмиш.
Бундан беш юз ўттиз йил аввал –
Туғилган бу – улуғ зот азал –
Бўлди шоир – дунёга машъал.
Тўй - базмга одам тўлганмиш...
Андижонга Бобур келганмиш.
Таъзим қилар унга Нодира:
“Устоз, энди кетмангиз сира!
Ўтқазайлик зўр мушоира”.
Ватанида ростдан қолганмиш,
Андижонга Бобур келганмиш.
Бу ташрифдан ҳалқ жуда шодон,
Қучоқларкан, шоирга Чўлпон –
Анжон дўппи, кийдирди чопон.
Боғишамол файзга тўлганмиш:
Андижонга Бобур келганмиш.
“Асли Андижонга муносиб,
Этсин энди Тожмахал насиб!” –
Қовун сўйди Муҳаммад Юсуф.
Гоҳ йиғлаб, гоҳ шоир кулганмиш –
Андижонга Бобур келганмиш.
“Беш юз йил сўнг лол этди Усмон,
Тортди Чўлпон, Ҳамид Олимжон.
Ёқди Эркин, Абдулла чунон!”
Шоирларга қойил қолганмиш –
Андижонга Бобур келганмиш.
“Қанча қаср – бинолар кўрдим,
Шундай гўзал бўлдими юртим?!
Четда гар шоҳ – мен бўзлаб юрдим...”
Равнақлардан кўнгли тўлганмиш –
Андижонга Бобур келганмиш.
“Ҳамма ҳавас билан қарашар,
Темур бобом кўрса ярашар.
Ўрнак олсин оламу башар!” –
Улуғбек ҳам қойил қолганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
“Қандай кўркам бу шаҳри азим!
Ярашади унга тўй, базм.
Яйранг, дўстлар, бош турай ўзим.”
Самарқандга чопар елганмиш:
Андижонга Бобур келганмиш.
“Кўришмаган эдик ўшанда...
Лек биргамиз шеърий гулшанда.
Қандай яхши бўлмоқ Ватанда,”
Деб Навоий суҳбат қилганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Тўйга келди Хирот, Ҳиндистон –
Дунё аҳли бўлдилар меҳмон.
Лутфий, Машраб, Фузулий шодон –
Девонларин ҳадя қилганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
“Бобурнома” бу – мўъжиза, сир,
Бўлдик унга мафтуну асир,” –
Деб қутлашди Гёте, Шекспир,
Ҳатто Пушкин табрик қилганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Тожик, туркман, қозоғу қирғиз –
Келди Жомий, Абай ва Чингиз.
Олтин тўнлар, зар телпак ─ қундуз,
Машиналар совға қилганмиш...
Андижонга Бобур келганмиш.
Дидро, Гейне, қутлади Байрон,
Юбилярни мадҳ этди жаҳон.
Тўлиб кетди совғалар чунон,
Бундай дийдор бир бор бўлганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Келмиш бирдан қийқириқ садо,
Амир Темур бўлганмиш пайдо.
Шоҳни қучиб, этганмиш дуо.
Ер=кўк олқишларга тўлганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
“Сен маърифат, илмни яшнатдинг,
Элнимас, ҳар дилни забт этдинг!
Номинг юртда яшар – гар кетдинг”,
Деб бобоси мамнун бўлганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш....
“Неча йилки ва неча аср,
Мухаббатга қурилган қаср –
Тожъмаҳалга Ер юзи асир!
Бу ишни ҳам зотинг қилганмиш...”
Андижонга Бобур келганмиш.
Қовун сайли, гул сайли бўлди,
Хўроз жангги, қўй жангги бўлди.
Масхарабоз, дорбозлар келди,
Аскияга шоҳ ҳам кулганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Темур бобо яна сўз олмиш:
“Авлодларга олқиш ва олқиш!
Чунки ундан бошланган ҳар иш!”
Юртбошига тахсин қилганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
“Қасру уйлар қурдирган шулар,
Чўлда шаҳар қурдирган шулар.
Бизни буюк қилдирган шулар,
Менинг ишим давом қилганмиш...”
Андижонга Бобур келганмиш.
“Не-не буюк зотни оқлаган,
Навоийни юз бор ёқлаган.
Бобур номин пок, соф сақлаган,
Миллат шаънин тиклай олганмиш.”
Андижонга Бобур келганмиш.
“Тўрга ўтинг, азиз Шавкатжон,
Бўлсин сизга фидойи бу жон!
Кўп яшасин ҳоким Шухратжон!
У ҳам Сиздан ўрнак олганмиш.”
Андижонга Бобур келганмиш.
Беҳзод чизди дахолар расмин,
Мукаррама, Дилафрўз рақсин.
Уста Маҳмуд яратди нақшин,
Ҳунармандлар довруғ солганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Чаманзорда эсар хуш сабо,
Гуллар аро янграйди наво.
Ойбек, Доно куйлаб дилрабо,
Нуриддинга жўр-жўр бўлганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Чавандозлар улоқ ўйнашди,
Зўр полвонлар курашга тушди.
“Девзира” дан палов дамлашди,
Ғолиблари “Жип” - “Жип” олганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Мушоира бошлади Бобур,
Қалб байтларин айтди ҳар шоир.
Шароф-у, Исломга хам мадхия..
Шеър ўқилди Ватанга доир,
У кўп тилда мадҳ этилганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
“Азиз халқим кўриб бахтиёр,
Яратгандан бўлдим миннатдор.
Мени эсланг шундай ҳар баҳор,
Ахир қалбим сизда қолганмиш...”
Андижонга Бобур келганмиш.
Ўтмаса вақт, дийдор эрта=кеч,
Бу анжуман тугамасди ҳеч.
Хаёл ўтди – гўё бир ўпич,
Ишқ висолдан ширин бўлганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Шундай гўзал учрашув ўтди,
Алломалар хайр, деб кетди.
Орзу-хаёл Муродга етди,
Тантанани руҳлар билганмиш.
Андижонга Бобур келганмиш.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев